«Челси» ҳужумчиси Миши Батшуайи «Кристал Пэлас» таркибига келиб қўшилди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилди.
«Бургутлар» 25 ёшли Бельгия терма жамоаси ҳужумчисини мавсум охирига қадар ижарага олди.
Қизиғи, Батшуайи мавсумнинг биринчи ярмини Испаниянинг «Валенсия» клуби таркибида ижара асосида ўтказганди.
Жорий мавсум «Валенсия» сафида бельгиялик футболчи 15 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)