Тошкентда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар сони бир йил ичида 65 фоиз — 2017 йилги 49 тадан 2018 йилда 17 тага камайди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ИИББ матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «Газета.uz».
ИИББ раҳбари Рустам Жўраевнинг таъкидлашича, жиноятчиларнинг қурбонлари аксарият ҳолларда аёллар ва вояга етмаганлар бўлишини ҳисобга олган ҳолда маҳалла ва ўқув муассасалари, корхона ва ташкилотларда жиноятнинг ушбу тури олдини олиш бўйича ишлар кучайтирилган.
Бундан ташқари, тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида аввал хорижга чиққан 39 614 киши уйига қайтган. Уларнинг барчаси тиббий кўрикдан ўтказилган, шундан сўнг 1 308 киши шифохонага ётқизилган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Тошкент шаҳри Бандлик бош бошқармасининг маълум қилишича, 39 614 кишидан 6 302 нафари ишга жойлаштирилган, 4 532 нафар вояга етмаганлар эса эндиликда таълим олиш имкониятига эга бўлган.
Изоҳ (0)