Тошкент ҳайвонот боғи ҳудудида «Акванариум», «Сафари парк» ва ветеринар лаборатория қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Вазирлар Маҳкамаси қарорида сўз юритилади, деб ёзади «Газета.uz».
Уларни ташкил этиш учун давлат хусусий шерикчилиги асосида инвесторларни жалб этиш таклиф этилмоқда. Ҳамкорлик бўйича таклифлар 1 майга қадар тақдим этилиши керак.
2024 йилда Тошкент ҳайвонот боғининг 100 йиллиги доирасида Тошкент шаҳрида Европа ва Осиё ҳайвонот боғлари ва аквариумлари ассоциациясининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказиш кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилнинг 20 майидаги қарори билан Тошкент ҳайвонот боғини 2016—2020 йилларда ривожлантириш концепцияси тасдиқланган эди.
Изоҳ (0)