22—24 март кунлари илк Тошкент халқаро ярим марафони (21 километр 97,5 метр) бўлиб ўтади. У Наврўз байрамига бағишланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасида сўз юритилади, деб ёзади «Газета.uz».
Шунингдек, беш километрга югуриш ҳам ўтказилиши кутилмоқда. Ярим марафоннинг ғолиб ва совриндорлари (1—8-ўринлар) 3 миллиондан 12 миллион сўмгача, беш километрга югуришнинг ғолиблари эса (1—6-ўринлар) 500 минг сўмдан 2 миллион сўмгача пул мукофотлари билан тақдирланади.
Тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш учун 1,7 миллиард сўм ва 120,5 минг АҚШ доллари йўналтириш режалаштирилмоқда. Харажатлар ташкилотлар, бошқармалар, компаниялар, шу жумладан хорижий ва хайрия ташкилотларининг ҳомийлик маблағлари ҳисобидан қопланади.
Изоҳ (0)