Парижда «қизил рўмоллилар» ҳаракати томонидан уюштирилган «Республика марши» бўлиб ўтмоқда. Улар Францияда ҳуқуқий тартибни қайта тиклаш ва «сариқ нимчалар» акцияларидаги зўравонликка қарши чиқмоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Маршга келганлар «Зўравонликка — йўқ», «Институтларимизга — ҳурмат» шиорлари билан чиқиш қилмоқда. Уларнинг кийимларида қизил элементлар — шарф, рўмол, шaпкалар, беретлар, рюкзак, курткалар ва соябонларни кўриш мумкин. Акция иштирокчиларининг аксарияти ўрта ва кекса ёшдаги одамлардир.
Ҳозирда Facebook’даги «қизил рўмоллилар» ҳаракати гуруҳининг иштирокчилари 55 мингга яқинлиги қайд этилмоқда.
26 январь, шанба куни мамлакатда «сариқ нимчалар»нинг ўн биринчи акцияси бўлиб ўтди. У бошқалари каби полиция билан тўқнашувлар билан бирга кечди. Ҳуқуқ-тартибот органларининг маълум қилишича, Парижда 60 дан ортиқ одам қўлга олинган, саккиз нафари яраланган.
Изоҳ (0)