• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Меҳмонхона маркетинг стратегиясини тузиш учун 10 тактика

    HotelPro эксперти Дилшод Одилов «Дарё» учун тайёрлаётган туркум материалларида меҳмонхона бизнеси борасида маслаҳатлар беришда давом этади.

    Ҳар бир янги календарь йили кейинги йил учун стратегик режа тузиш билан бошланиши керак. Натижа бериб келаётган маркетинг усулларини сақлаб қолган ҳолда, замон тезлашаётгани, ўзгараётганини ҳисобга олган ҳолда, янги трендларни ўрганиб, керакли усуллар билан тузилаётган маркетинг режаси бойитилиши зарур.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Қуйида маркетинг режасига киритилиши тавсия этиладиган баъзи тактикаларни келтириб ўтаман:

    • ҳар бир мижозга индивидуал ёндашувни биринчи планга қўйинг;
    • ижтимоий тармоқларнинг жуда муҳимлигини унутманг;
    • маркетингни «стандарт саёҳатчи»га мўлжалламанг;
    • реклама усулингизни кўриб чиқинг;
    • маркетинг фаолиятингизнинг мобил телефонларда қандай кўринишига эътибор беринг;
    • электрон почта орқали маркетинг қилишни тўхтатманг;
    • онлайн сайёҳлик агентлари таклифларида энг юқорида ўринларда туришга ҳаракат қилинг;
    • маркетинг стратегиянгизни доим кузатиб, баҳолаб боринг;
    • рақобатчиларингизни муттасил кузатиб боринг;
    • меҳмонхонани бошқаришда автоматлаштирилган дастурлардан самарали фойдаланинг.
    Мижозлар сиз уларнинг эҳтиёжига мослаша олишингизни билсин. Ҳозирги имкониятлар билан (интернет тармқоларида меҳмонхонангиз ҳақида қолдирилаётган фикрларни ўқиш, хоналарда сўровнома қолдириш, Telegram каби мессенжерлардан мижозларга сўровнома юбориб фикрини билиш, ижтимоий тармоқларда сўровнома ўтказиш, қандай постларга яхши реакция бўлаётганини кузатиб бориш, «шикоят ва таклифлар» китобини ўқиш) мижозларнинг сиздан нима хоҳлаётганини, қандай хизматларингиз маъқул келаётганини, қайси хизматлар устида ишлаш кераклигини билиб бориш қийин эмас.

    Ижтимоий тадқиқотлар 80 фоиз мижоз, агар яхшироқ таклиф тушса, олдин ишлаб турган партнёрларини ўзгартиришга тайёрлигини кўрсатмоқда. 87 фоиз мижоз эса хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг мижозга эътиборини янада кучайтириши керак деб ҳисоблайди. Етакчи иш бошқарувчиларнинг 94 фоизи мижоз садоқатини қозонишнинг энг муҳим омили ҳар бир мижозга индивидуал ёндашув деб ҳисоблайди.

    Демак, юқорида келтириб ўтилган фоизлар даражасидаги мижозларни уларга индивидуал хизмат кўрсата олишингизга ишонтириб, ўз мижозингизга айлантириш имконияти мавжуд.

    Бунинг учун мижозларга уларнинг соҳасини бошқа соҳаларга ўхшамаслигини, бу соҳанинг нозик тарафларини тушунишингизни ва керак бўлса стандарт хизматлардан ташқарига чиқа олишингизни етказиб беришингиз талаб этилади. Ҳар бир таклифингизда «биз сизни тушунамиз ва тадбирингизни сиз хоҳлагандай ўтказиб бера оламиз, меҳмонингизни сиз хоҳлагандай кутамиз» деган чақириқ бўлишига эътибор қаратиш керак.

    Биргина Facebook ижтимоий тармоғининг ўзи 2 миллиард фаол фойдаланувчига эга ва бу кўрсаткич кундан кунга ортиб бормоқда. Ҳозирги пайтда 50 миллиондан кўп бизнес саҳифалари фаолият олиб бормоқда. Twitter, Instagram каби тармоқлар ҳам дунё бўйлаб миллиардлаб фойдаланувчиларга эга. Капитал салмоғи бир неча миллиард долларни ташкил этадиган корпорацияларнинг бу тармоқларда реклама бераётгани ҳам ижтимоий тармоқларнинг нақадар муҳимлигини яна бир бор кўрсатиб турибди. Қисқа, қизиқарли видеорекламалар борган сари оммалашмоқда. Ижтимоий тармоқлар рекламанинг креатив ва ўзгача бўлишига кенг имконият очиб беради.

    Мижозларнинг ҳам меҳмонхона танлаш каналлари йилдан йилга кўпайиб бормоқда, ўша каналларда таклиф бераётган меҳмонхоналарнинг ўзи ҳам кўпайиб бормоқда. Кўпчилик тасаввуридаги стандарт турист учун таклифлар беради. Сиз бошқалардан ажралиб туришингиз учун меҳмонларни категорияларга ажратиб олиб, ҳар бир категорияга алоҳида маркетинг қилишингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Масалан, бизнес мақсадида келадиган туристлар учун алоҳида рекламалар, саёҳатчи туристлар учун алоҳида таклифлар, ёшлар учун алоҳида, катталар учун алоҳида, оилавий саёҳатчилар учун алоҳида таклифлар ишлаб чиқиш лозим.

    Интернет саҳифаларида учрайдиган баннерли, расмли рекламалар фойдаланувчиларнинг рекламага нисбатан иммунитети ортиб бораётгани туфайли фойдалилик даражасини йўқотиб бормоқда. Маълум бир қизиқишга эга фойдаланувчилар йиғилган реклама майдонида бериладиган реклама постлари, PR-мақолалар эса борган сари муҳимроқ аҳамият касб этиб бормоқда. Бир янгилик сайтининг қайсидир бир қисмида баннер шаклида турган, устига босганда сайтингизга ўтиб кетишга мўлжалланган рекламадан ўша янгилик сайтида сиз ҳақингизда берилган PR-мақола яхшироқ натижа беради.

    Google тадқиқотларига кўра, саёҳатчиларнинг 51 фоизи саёҳатни смартфонлардан фойдаланган ҳолда режалаштиради. Рекламаларни мобил платформаси бор ресурсларга жойлашга кўпроқ эътибор қаратиш лозим. Мижозларнинг смартфонлар орқали хона ва хизматлар брон қилиш, маълумот олиш имкониятини кенгайтиринг. Telegram-ботлар, каналлар, мобил дастурлар ва сайт мобил кўринишининг қулайлиги муҳим аҳамиятга эга.

    Электрон почта орқали маркетингни амалга ошириш мижозларни мақсадли танлаш, таклифни тўлиқ ва чиройли тарзда етказиб бериш имкониятини беради. Агар электрон почта орқали маркетинг тўғри йўлга қўйилса, мижозларингиз кейинги хатларингизни ҳам кузатиб борадиган, таклифларингизни кўздан қочирмайдиган бўлади.

    Охирги икки йил ичида ҳам меҳмонхона сайтини, ҳам онлайн сайёҳлик агентлари сайтларини биргаликда кўриб чиқадиган мижозлар сони 48 фоиздан 30 фоизга тушгани, фақат онлайн сайёҳлик агентликлари сайтини кўриб танлов қиладиган мижозлар сони эса 48 фоиздан 60 фоизга кўтарилган. Демак, Booking, «Expedia.com», TripAdvisor каби ресурсларда юқори ўринларда туриш ва тўлиқ маълумот бериш нафақат кўпроқ мижоз келишига, балки ўзингиз ҳақингизда кўпроқ маълумот бериб олишга ҳам имконият яратади. Мижозлар сиз ҳақингизда қолдирган фикрлар қанчалик муҳим бўлса, уларга жавоб ёзиш ҳам шунчалик муҳим.

    Меҳмонхонангизнинг асосий рақобатчиларини белгилаб олинг ва уларни кузатишни тўхтатманг. Мижозларингиз рақобатчингизга кетиб қолгандан кейин сабабини ўрганиб, ундан яхши таклиф қилиб қайтариб олишга ҳаракат қилгандан, рақобатчингиз таклиф қилган имкониятни таклиф қилиб, мижозни ўзингизда ушлаб қолиш осонроқ. Рақибларингиздан олдинда юришга ҳаракат қилинг, доимий изланишда бўлинг.

    «Кимлар бизнинг меҳмонхонани танлаяпти? Нима учун бизнинг меҳмонхонани танлашяпти? Меҳмонлар қаерлардан келяпти?» деган саволлани доим ўзингизга беринг. Бу саволларга жавоб беришда сизга меҳмонхона бошқаруви учун фойдаланиладиган 1C Hotel, iStay, MC Fidelio, Opera каби махсус дастурлар асқатади. Керакли ҳисоботларни мунтазам кузатиб бориб, юқоридаги саволларга тўғри жавоб топиб, тўғри хулоса чиқарган менежерларнинг меҳмонхона бошқарувида юқори натижаларга эришиш имконияти анчагина ортади. Ушбу дастурлар ҳар бир меҳмоннинг индивидуал талабларини ҳам киритиб бориш имкониятига эга бўлгани учун, мижозлар хоҳишига мос маркетинг статегиялари белгилашни осонлаштиради ва меҳнатингиз самараси ортишига сабабчи бўлади.

    Юқоридаги тактикалардан тўғри фойдаланиб, бизнесингизни янада ривожлантиришингизга тилакдошмиз.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    27.01.2019, 14:01   Изоҳ (0)   28554
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда давлат тилини билмаган амалдорлар жаримага тортилади

    Қирғизистон | 25 июн, 15:45

    Лука Модрич “Милан” сафига ўтади — Романо

    Спорт | 25 июн, 15:40

    Мали ва Россия ўртасида савдо битими имзоланди

    Дунё | 25 июн, 15:30

    Хитойда кунг-фу ҳақидаги 100 та фильм сунъий интеллект ёрдамида тикланади

    Кино | 25 июн, 15:20

    Ўзбекистонда пенсияга чиқиш ёшини ошириш тавсия қилинди

    Иқтисодиёт | 25 июн, 15:15

    Мозамбикда 120 нафар бола исёнчилар томонидан ўғирлаб кетилди

    Дунё | 25 июн, 15:10

    Путин 2027 йилгача урушни давом эттира олади — НАТО разведкаси

    Дунё | 25 июн, 15:00

    Витамин ва минераллар танқислигини қандай тўлдириш мумкин? Мутахассисдан 5 тавсия

    Саломатлик | 25 июн, 14:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.