Венесуэла президенти мамлакатда янги сайловлар ўтказишни талаб қилган Европанинг етакчи мамлакатлари ультиматумини рад қилди ва уларни такаббурликда айблади. Бу ҳақда Николас Мадуро CNN Turk телеканалига интервьюсида маълум қилди.
«Европа Венесуэла билан муносабатларда ҳамон хатога йўл қўймоқда. 200 йилдан буён мустақил давлат эканлигимизга қарамасдан, улар бизнинг тарихимизни эътиборсиз қолдирмоқда. Ҳеч ким бизга ультиматум қўя олмайди», — деди у.
Мадуро Европада Венесуэланинг яхши дўстлари кўплиги, Европа Иттифоқи мамлакатлари етакчиларининг позицияси эса халқ фикрини ифодаламаслигини таъкидлади.
«Европа етакчилари Трампнинг (АҚШ президенти) оғзидан чиққан ҳар бир сўзни илиб олмоқда. Бутун Европа Трампни кузатиб бормоқда, айниқса Венесуэла билан боғлиқ ҳолатда», — деди Венесуэла президенти.
Изоҳ (0)