АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод шанба куни Доҳада (Қатар) «Толибон» радикал ҳаракати вакиллари билан олти кунлик музокаралардан сўнг «сезиларли муваффақият»га эришилгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Доҳада олти кунлик музокарадан сўнг Афғонистонга маслаҳат учун ташриф буюраман. Бу учрашув олдингиларига қараганда самарали бўлди ва муҳим масалалар бўйича сезиларли муваффақиятларга эришдик,» — деди дипломат.
У, шунингдек, Вашингтон «яқин келажакда бу муваффақиятни мустаҳкамлаб, музокараларни қайта бошлашини» таъкидлади.
«Бизда ҳал қилиниши керак бўлган бир қатор муаммолар бор. Ҳамма нарса келишиб олинмагунча, ҳеч нарса қабул қилинмайди. Ҳамма нарса деганда афғонларнинг ўзаро ички мулоқоти ва кенг кўламли «олов»ни ўчириш ҳам назарда тутиляпти,» — деди Ҳалилзод.
Изоҳ (0)