Дональд Трамп фавқулодда ҳолат эълон қилса, Мексика чегарасида девор қуришга 7 миллиард доллар ажратилади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Оқ уй ҳозирда президент Дональд Трампнинг жанубий чегара бўйлаб мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги фавқулодда декларация лойиҳасини тайёрламоқда.
«АҚШга ҳар куни ноқонуний равишда кириб келадиган кўплаб хорижлик фуқаролар мамлакатимиз хавфсизлигига бевосита таҳдид қилади. Бу эса мамлакатда фавқулодда ҳолатни юзага келтиради,» — дейилади президент декларацияси лойиҳасида.
Трамп ҳозирча фавқулодда ҳолат эълон қилишни режалаштирмаяпти. Аммо демократлар билан музокаралар натижа бермаса, буни амалга оширишга тайёр эканини айтган.
Изоҳ (0)