21 ёшли япониялик Наоми Осака Australian Open мусобақаси финалида Петра Квитовани 3 сетда 7:6, 5:7, 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Осака иккинчи марта «Катта дубулға» туркумига кирувчи мусобақа ғолиблигини қўлга киритди ва фаолиятидаги 3-ғалабасига эришди.
Ўтган йилга қадар у бирорта совринни қўлга киритмади, ҳаттоки ёшлар ўртасида ҳам.
Япониялик теннисчи ушбу совринни 2 марта кетма-кет қўлга киритди. У 18 йил ичида «Катта дубулға» туркуми мусобақаларидаги илк ғалабасидан сўнг шундай даражадаги турнирда ютган биринчи теннисчи бўлди (Сўнгги бор 2001 йилда Женнифер Каприати Australian Open ҳамда «Ролан Гаррос» ғолиби бўлганди).
Бундан ташқари, Осака «Катта дубулға» таснифига кирувчи мусобақа совринини кетма-кет 2 марта қўлга киритди. Бундай натижани Серена Уильямс 2014—2015 йилларда(Серена кетма-кет 4 та катта мусобақани ютганди) қайд этганди.
Эслатиб ўтамиз, япониялик теннисчи бир йил олдин жаҳон рейтингида 72-ўринни банд қилганди. Сўнгги мусобақадан кейин 1-ўринга кўтарилиб олди. Теннис тарихида ҳеч қайси аёл ракетка устаси бундай натижага эриша олмаган. Шунингдек, у Осиё қитъасидан биринчи бўлиб дунё рейтингини бошқаради.
Australian Open
Мельбурн, Австралия
14—27 январь кунлари
«Катта дубулға» мусобақаси
Ютуқ жамғармаси— 60 миллион Австралия доллари
Очиқ корт, хард
Яккалик баҳслар
Финал
Наоми Осака (Япония)—Петра Квитова (Чехия) 7:6, 5:7, 6:4
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)