Nexia 2018 йилда Россия иккиламчи бозорида талабгир бўлган автомобиллар ўнлигига кирди. Бу ҳақда «Автостат» агентлиги маълумотларига таяниб, «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Ўтган йил давомида жами 59 600 та Nexia сотилган, бу кўрсаткич 2017 йилгидан 8 фоизга ёмонроқдир. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Nexia рейтингнинг тўққизинчи ўрнидан жой олди.
2018 йил якунлари бўйича иккиламчи бозорда оммабоплик бўйича хорижий автомобиллар орасида Ford Focus етакчилик қилмоқда. У 137 500 марта қайта сотилган, бу 2017 йилгидан 4 фоизга ортиқдир.
Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan компанияси 2018 йилда Россияда 5 184 та Ravon автомобилини сотди. Ўзбекистонда йиғилган Ravon охирги марта май ойида сотилган. Шундан сўнг Россия салонларига автомобилларни етказиш тўхтатилган эди.
Изоҳ (0)