Ўтган ҳафтада Олий Мажлис Сенати 100 минг сўмлик банкнота намунаси ва дизайнини тасдиқлади. Ўзбекистон Марказий банки янги банкнота билан нақд пул ҳисоб-китобларини амалга ошириш қулайроқ бўлишини маълум қилди, деб ёзади Sputnik.
Нашр томонидан ўтказилган сўровнома (285 киши иштирок этган) барча ўзбекистонликлар ҳам бундай янгиликни қўллаб-қувватламаслигини кўрсатди. Овоз берганларнинг 36 фоиздан ортиғи республикада деноминация ўтказиш зарур деб ҳисобламоқда.
Сўровнома иштирокчиларининг 35 фоиздан ортиғи аксинча янги йирик купюранинг жорий этилиши заруратига ишонч билдирди.
Овоз берганлардан 16 фоизга яқини 100 минг сўмлик купюрасиз ҳам амаллаши мумкинлигини билдирган. 12 фоиздан ортиғи эса Ўзбекистонда аллақачон нақд пулсиз ҳисоб-китобга ўтиш кераклигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)