Бугун, 23 январь куни Яшнобод туманида Тошкент ҳалқа йўлининг «Водий» кафеси яқинида тахминан 13:00 да «КамАЗ» юк машинаси ва «Жигули» енгил машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«КамАЗ» ҳайдовчиси 28 ёшли Ю. Салоҳиддин ундан олдинда ҳаракатланаётган автомобилларни қувиб ўтишга уриниб, бошқарувни йўқотган ва йўл четида турган «Жигули»га тўқнашиб кетган. Оқибатда шакар қоплари ортилган «КамАЗ» ағдарилиб кетган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган: ЙТҲ юз берган вақтда «Жигули» автомобилида ҳеч ким бўлмаган, «КамАЗ» ҳайдовчиси ҳам соғ-саломат.
Изоҳ (0)