Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кембрижда мусулмонларнинг ибодат қилишлари учун жоме масжидининг очилишига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Ушбу масжид замонавий меъморчилик санъати жиҳатидан Буюк Британияда ўхшаши йўқ обида бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар бермоқда.

Фото: ЎМИ

Фото: ЎМИ

Бундан 40 йил олдин исломни қабул қилган, ҳозирда масжидлар масъуллари кенгаши раиси вазифасида ишлаётган Тим Уинтер масжид, асосан ҳомийлар ҳисобидан барпо этилаётганини айтган. Тахминий ҳисоб-китобларга қараганда, масжид қурилиши учун 23 миллион фунт стерлинг маблағ сарфланган.

Фото: ЎМИ

Фото: ЎМИ

Янги масжид 1000 нафар намозхонга мўлжалланган. Масжид ҳовлисида авто ва бошқа уловлар учун ҳам махсус турар жой барпо этилган.

Фото: ЎМИ

Фото: ЎМИ

Масжиднинг ёрқин дизайнига шифтга ўрнатилган саккиз хил рангдаги ойналар, полга тўшалган Испания мармарлари ва Шимолий Ирландиянинг декоратив эман панеллари  ўзгача шукуҳ бағишлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Кассета можароси» — Украина президенти кабинетига ўрнатилган диктофон, Антарктидага учган самолёт ҳалокати ва Теҳрон конференциясининг бошланиши. Кун хронологияси...
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 137 кишида коронавирус аниқланди
Дунё
Тўқаев Путиннинг таклифи билан Москвага борди