Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Низомга мувофиқ, Божхона институтини давлат бюджети ва Давлат божхона қўмитаси маблағлари ҳисобидан тамомлаган курсантлар беш календар йил давлат божхона хизмати органларида, бошқа давлат идораларига юборилганда мажбурий хизмат ўташга мажбур.

Мажбурий хизматни ўташ ҳақида институт ҳамда курсантлар ва уларнинг ота-онаси ўртасида шартнома тузилади.

Шартнома тузишни рад этган шахс курсантлар сафидан чиқарилади.

Хизматни ўташни рад этган курсантлардан ўқиш учун сарфланган маблағлар бир ўқув йили учун энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробари миқдорида ундирилади. Қопланмаган маблағлар суд орқали ундирилади.

Қўйидаги ҳолларда курсантга сарфланган маблағлар қопланмайди:

Курсант вафот этиши муносабати билан давлат божхона хизмати органлари шахсий таркиби рўйхатидан чиқарилган кунидан бошлаб;

Курсант давлат божхона хизмати органларидан ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси асосида ёки ташкилий-штат ўзгаришлари сабабли бўшатилганда;

Курсантнинг ота-онаси, ака-укалари ёки опа-сингилларидан бири назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими ёхуд Қуролли Кучларнинг ҳарбий хизматчиси бўлиб, хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган тақдирда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Қаршида Cobalt ҳайдовчиси 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ногирон фуқаронинг бўйнига занжир боғлангани акс этган видео юзасидан изоҳ берилди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда