Белфастдаги Квинс Университети олимлари ферментларнинг биомаркерларини аниқлаб берадиган универсал тестни яратди. У уй шароитида одам ва ҳайвонлардаги касалликларни ва зарарланган озиқ-овқат маҳсулотларини кўрсатиб беради. Тест фойдаланиш учун қулай ва арзон деб хабар берилади универститет сайтида.
Олимлар олтин бўлакчалари асосида фермент биомаркерлари — протеазаларни танийдиган наносенсорни яратишга муваффақ бўлди. Протеазалар микроорганизмларнинг ўсишида ва кўплаб касалликларнинг ривожланишига ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Протеазаларни аниқлашнинг ҳозирги замонавий усуллари — қиммат , бажарилиши қийин ва ҳар доим ҳам эффектив эмас, дейишмоқда муаллифлар.
Яратилган нейросенсорни ҳар қандай маиший шароитда қўллаш мумкин, натижа эса 90 дақиқа ичида кўринади.
«Бизнинг ихтиромиз сийдик ва сутдаги протеазаларни аниқлашда тез ва самарадор усул ҳисобланади. Бундан ташқари, келажакда бошқа кўплаб касалликларнинг мустақил диагностикаси учун унинг имкониятларини кенгайтириш эҳтимоли бор», — дейди тадқиқотнинг бош муаллифи, профессор Куон Сяо.
Тест қандай ишлайди?
Наносенсор ўзида казеинли ҳимоя қобиғини сақлайди, олтин бўлакчаларига эса тетраметилбензидин қўшилади. Агар биологик суюқликда протеазалар бор бўлса, улар ташқи ҳимоя қаватини «ҳазм» қилиб юборади ва нанобўлакчалар ташқи қисмини қоплаб олади. Қисқа вақт ичида оксидланиш жараёни рўй беради ва натижа ранг ўзгаришида намоён бўлади.
Наносенсор учун керакли «ингредиентлар» арзон ва осон топилади, дейишмоқда тадқиқотчилар, сақлашга бўлган оддий талаблар эса уни арзон ва узоқ муддат давомида қўллаш мумкин бўлган асбобга айлантиради. Тест катта диагностик потенциалга эга. Агар казеин молекулалари ўрнига бошқа турдаги молекулалардан фойдаланилса, бошқа касалликларга ҳам мустақил ва касалликнинг эрта даврларида диагноз қўйиш имконияти яратилади. Мисол учун, нанобўлакчаларни липидлар билан қопланса, липазани аниқлаш ва панкреатит ташхисини қўйиш мумкин.
Ҳозирда жамоа нейросенсор имкониятларини кенгайтириш устида изланишлар олиб бормоқда. Тез орада ижобий натижалар бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)