Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд вилоятида диний соҳа ходимлари учун «Душанба – таълим муассасалари билан ишлаш куни» деб белгиланган. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар бермоқда.

Фото: ЎМИ

Фото: ЎМИ

Жорий йилнинг 21 январь куни вилоятнинг Каттақўрғон, Нарпай, Ургут, Пайариқ, Иштихон, Жомбой туманларида ҳам шу кунларда мактаб ўқувчилари билан «Исломнинг илм олишнинг фазилатлари», Интернет тармоғидаги таҳдидлар, «Исломда вақтнинг қадри», «Тинчлик — улуғ немат» каби мавзуларда суҳбатлар ўтказилди.

Ушбу учрашувлардан кўзланган асосий мақсад ўқувчи ёшларга мусаффо исломни етказиш, дунёдаги ягона нажот илм-у маърифатнинг инсониятга зарурати, ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, «оммавий маданият» кўринишидаги миллий ўзлигимиз, турмуш ва ҳаёт тарзимизга мутлақо зид бўлган кийиниш ва хулқ-атвор кўринишларидан қайтариш, ёшларга қаратилган турли таҳдидлар, диний ақидапарастликка йўналтирилган таълимотларидан огоҳ этишдир.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда