Ўзбекистон ва Россия савдо айланмаси 2018 йил якунларига кўра, 2017 йил билан таққослаганда 21,2 фоиз — 5,73 миллиард долларга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди, деб ёзади «Podrobno.uz».
Ўзбекистондан Россияга экспорт ҳажми ўтган йил якунлари бўйича 6,8 фоизга ошиб, 2,193 миллиард доллар, импорт ҳажми — 3,537 миллиард долларни ташкил этди (30,6 фоизга ошган).
Россия кўрсатилган давр якунларига кўра, Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорлари орасида иккинчи ўринни эгаллади, умумий ташқи савдо айланмасидаги улуши 16,9 фоизни ташкил этади. Биринчи ўринни 19 фоиз улуш билан Хитой эгаллаган.
Статистика бошқармаси маълумотларига кўра, Россия бозори ўзбек тўқимачилиги (639,6 миллион доллар, 2017 йил билан таққослаганда, 25 фоизга ошган) ва мева-сабзавот маҳсулотларини етказиш бўйича — 164,8 миллион доллар (1,45 марта ошган) экспортнинг асосий бозорига айланди.
Россия импортининг Ўзбекистонга ошиши машина ва қурилмалар (937 миллион долларгача), металлопрокат (775,2 миллион доллар) ва кимёвий маҳсулотлар (366,7 миллион доллар) етказишнинг кўпайиши билан боғлиқ.
Изоҳ (0)