Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижонда сохта табеллар тузиш орқали 47 млн сўмни ўзлаштирган ҳисобчи қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Фото: Shutterstock

Фото: Shutterstock

Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Избоскан туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган текширишда, фуқаро Н.М. тумандаги учта сув истеъмолчилари уюшмаларида маълум муддат ҳисобчи вазифасида ишлаб келган ҳолда мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, аслида корхонада ишламаган жами 6 нафар шахсларнинг меҳнати тўғрисида сохта табеллар тузиб, шу асосда уларга иш ҳақи тўлаб бориб, ўзига ишониб топширилган ва ихтиёрида бўлган 47,3 млн. сўм пул маблағларини ўзлаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Н.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)