«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг «Дарё»га маълум қилишича, 20 январь куни Урганч халқаро аэропорти вақтинча ёпилган.
«Аэропорт ёпилишига қор бўрони ва кучли шамол сабаб бўлган. Компания техник хавфсизлик талабларига кўра, ёмон об-ҳаво шароитида парвозларни амалга оширмайди. Аэропорт техник ишлар якунланганидан сўнг ўз фаолиятини давом эттиради. ‘Ўзбекистон ҳаво йўллари’ йўловчилардан вақтинча ноқулайлик учун узр сўрайди», —дейилади хабарда.