Нортфолк полицияси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филиппнинг йўлтанламасини тўхтатганлигини маълум қилди. Уни рулдаги суратини Daily Mail нашри чоп этди, деб ёзади TJournal.Ҳодиса герцог йўл-транспорт ҳодисасига учраб, автомобилида ағдарилиб кетганидан икки кун ўтиб юз берган.97 ёшли герцог йўлтанламасни бошқариб кетаётиб, журналистлар объективига тушгандан кейин, полиция эътиборини ўзига тортган. Полициячиларнинг сўзларига қараганда, улар Филипп билан хавфсизлик қоидалари юзасидан суҳбат ўтказган. Англия қонунчилигига кўра, у тўхтатилган тақдирда 100 фунт жаримага тортилган, иш суд томонидан кўриб чиқилганда эса бу жарима 500 фунтгача оширилиши мумкин эди.Эслатиб ўтамиз, қироличанинг турмуш ўртоғи 17 январь куни ярмида Сандрингем поместияси яқинида ЙТҲга учраган эди. Шаҳзода Филиппнинг Land Rover автомобили чорраҳада Kia билан тўқнашиб ағдарилиб кетган, аммо унда хавфсизлик ёстиқчалари ишлаб кетгани боис ҳеч кимга зарар етмаган. Kia’ни бошқарган аёл янгил жароҳатлар олганлигини маълум қилган, бироқ герсог узр сўрамаганлигидан норози бўлган.
Автоҳалокатга учраган 97 ёшли шаҳзода Филипп 2 кун ўтиб камар тақмасдан машина ҳайдаганлиги учун тўхтатилди
Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)