20 январь, якшанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 23-тур баҳслари доирасида сўнгги 2 та учрашув ўз ниҳоясига етди.
Мусобақа жадвалида 2-ўринда бораётган «Манчестер Сити» клуби сафарда «Ҳаддерсфилд» меҳмони бўлди. Ва йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Беллашувнинг 18-дақиқасида ҳисоб очилди. «Шаҳарликлар» ҳимоячиси Данилонинг узоқ масофадан кучли зарб билан йўллаган тўпи рақиб ўйинчисига тегиб, дарвозага кирди (1:0).
2-бўлимнинг 54-дақиқасида Раҳим Стерлинг Лерой Сане узатмасини голга айлантирди (2:0). Орадан икки дақиқа ўтиб, 2-голга ассистентлик қилган Лерой Сане ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа «манкунианлар» «Ҳаддерсфилд» устидан ишончли ғалабага эришди ва навбатдаги 3 очкога эга бўлди.
22-турда «Манчестер Юнайтед»дан мағлубият қабул қилган Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби «Фулҳэм» майдонига сафар қилди.
Учрашувнинг 17-дақиқасида «шпорлар» ҳужумчиси Фернандо Льоренте ўз дарвозасига гол уриб қўйди (1:0). 51-дақиқага келиб, Деле Алли жамоадошининг хатосини тўғрилаб, ҳисобни тенглаштиди (1:1).
2-бўлимнинг сўнгги дақиқаларида лондонликлар ярим ҳимоячиси Гарри Винкс ғалаба голини уриб, ўйин қаҳрамонига айланди.
Шу тариқа «Тоттенҳэм»жамоаси «Ҳаддерсфилд»ни мағлубиятга учратиб, муҳим 3 очкога эга бўлди.
Англия чемпионатининг 23-тур баҳсларидан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
АПЛ
23-тур баҳслари
20 январь, якшанба
«Ҳаддерсфилд»—«Манчестер Сити» 0:3
Голлар: 0:1 – 18 Данило, 0:2 – 54 Стерлинг, 0:3 – 56 Сане.«Фулҳэм»—«Тоттенҳэм» 1:2
Голлар: 1:0 – 17 Льоренте, 1:1 – 51 Деле Алли, 1:2 – 90 Винкс.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)