18 январь, жума куни футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 18-тури баҳсларига старт берилди.
Дастлабки учрашувда Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Ҳоффенҳайм» майдонига сафар қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 34 ва 45-дақиқаларида мюнхенликлар ярим ҳимоячиси Леон Горецка рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дублга эришди.
2-бўлимнинг 59-дақиқасига келиб, мезбон жамоа аъзоси Нико Шулц Мануэль Нойер қўриқлаётган дарвозани ишгўл қилди (1:2). Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида (87) Роберт Левандовски жамоасининг 3-голини урди.
Шу тариқа «Бавария» ушбу турда «Ҳоффенҳайм»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, 3 очкога эга бўлди.
Бундеслига
18-тур баҳслари
19 январь, шанба
«Ҳоффенҳайм»—«Бавария» 1:3
Голлар: 0:1 – 34 Горецка, 0:2 – 45 Горецка, 1:2 – 59 Шулц, 1:3 – 87 Левандовски.«Ҳоффенҳайм»: Бауманн, Пош, Фогт (Гриллич, 56), Ҳюбнер, Демирбай (Гейгер, 56), Шулц, Кадержабек, Биттенкур, Белфодил, Крамарич, Жоэлинтон (Салаи, 78).
«Бавария»: Нойер, Киммих, Суле, Ҳуммелс, Алаба, Мартинес (Боатенг, 90), Aлькантара (Родригес, 78), Мюллер, Горецка, Коман (Гнабри, 73), Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Фогт (26), Гриллич (57), Пош (64), Киммих (68), Мартинес (84).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)