Давлат статистика қўмитаси республика ҳудудий деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг энг арзон ва қиммат нархлари рўйхатини эълон қилди.
Нархлар 2019 йил 15 январь ҳолатига (1 килограмм, сўмда) эълон қилинган.
Унга кўра, энг арзон мол гўшти (минимал нархи — суякли, максимал нархи — суяксиз лаҳм) Нукус шаҳри «Нукус деҳқон бозори», Тошкент шаҳри «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори»да — 28 минг сўмдан, энг қиммати Тошкент шаҳри «Миробод деҳқон бозори»да — 55 минг сўмдан сотилмоқда.
Қўй гўшти Тошкент шаҳри «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да — 28 минг сўмдан, Тошкент шаҳри «Фарҳод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори»да — 48 минг сўмдан сотилмоқда.
Энг арзон картошка Тошкент шаҳри «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори»да 1 200 сўмдан, энг қиммати Тошкент шаҳри «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да 4 минг сўмдан сотилмоқда.
Пиёз Тошкент шаҳри «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори»да 500 сўмдан, Тошкент шаҳри «Олой деҳқон бозори»да 2 500 сўмдан сотилаётганлиги қайд этилди.
Энг арзон сабзи нархи Андижон шаҳри «Янгибозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Наманган шаҳри «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори»да 1000 сўмдан, энг қиммати эса Тошкент шаҳри «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да эканлиги (4 минг сўм) маълум қилинмоқда.
Тухум (10 дона) Тошкент шаҳри «Қўйлиқ деҳқон бозори»да 3 минг сўмдан, Тошкент шаҳри «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори»да эса 8 минг сўмгача сотилаётганлиги қайд этилди.
Гуруч (минимал нархи «Мустақиллик» ва «Нукус» навлари, максимал нархлари «Девзира» ва «Чўнғара» навларида қайд этилган) Тошкент шаҳри «Эски жўва деҳқон бозори», Нукус шаҳри «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳри «Янгибозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳри «Эски шаҳар деҳқон бозори», «Жиззах марказий деҳқон бозори», Гулистон шаҳри «Гулистон деҳқон бозори»да 5 минг сўмдан, Тошкент шаҳри «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да 25 минг сўмдан сотилмоқда.
Энг арзон ўсимлик мойи (минимал нархи — пахта ёғи, максимал нархи — кунгабоқар ёғи) Андижон шаҳри «Янгибозор деҳқон бозори»да 8 минг сўмдан, энг қиммати Жиззах шаҳри «Эски шаҳар деҳқон бозори», «Жиззах марказий деҳқон бозори»да 13 минг сўмдан сотилаётганлиги маълум қилинди.
Шакар Тошкент шаҳри «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори»да 4 400 сўмдан, Термиз шаҳри «Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори», «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да 6 минг сўмдан сотилмоқда.
Изоҳ (0)