Бельгиялик ярим ҳимоячи Муса Дембеле Хитойнинг «Гуанчжоу Фули»га ўтди. У клубда йилига 10 млн евро маош олади.
Дембеле «шпорлар» сафига 2012 йилда «Фулҳэм»дан келиб қўшилганди. Ўшанда «Тоттенҳэм» унинг учун 19 млн евро тўлаганди.
Жорий мавсум у жамоа сафида 13 та ўйин ўтказиб, 2 та голга ассистентлик қилди.
«Гуанчжоу Фули» эса Хитой чемпионатини 10-ўринда якунлаганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)