Япония янги иммиграцион қонунчилик доирасида Ўзбекистонни ишчи кучи экспортчиси мамлакатлари рўйхатига қўшишга тайёр. Янги қонун жорий йилнинг апрелидан кучга кириши кутилмоқда. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш ва меҳнат вазири Такуми Немото маълум қилди, деб ёзади «Podrobno.uz».
Япониялик вазир Японияда ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев билан музокаралар давомида юқоридаги баёнот билан чиқиш қилди.
Учрашув якунлари бўйича Япония Адлия вазирлиги, ТИВ, Соғлиқни сақлаш ва меҳнат вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида стажёрларни техник тайёрлаш дастурларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.
Ўзбек делегацияси, шунингдек, Маслаҳатчилар палатаси аъзоси, «Умид» партияси вакили Мацузава Шигефуми билан музокаралар ўтказди. Шигефумининг сўзларига қараганда, Япония яқин беш йилда 350 минг хорижий ишчини қабул қилишни режалаштирмоқда.
Шунингдек, Техник стажёрлар дастурларини амалга ошириш бўйича ташкилот раиси Ёшио Сузуки билан учрашув бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)