13 январь, якшанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги 2-турининг «F» гуруҳидаги илк беллашувида Япония термаси Уммон терма жамоасини кичик ҳисобда (1:0) мағлубиятга учратди ва плей-оффга муддатидан аввал йўл олди.
1-бўлимнинг 28-дақиқасида Уммон терма жамоаси аъзоси қўполлик ишлатди деб топган учрашув бош ҳаками араблар дарвозаси томон жарима зарбаси белгилади, уни эса Генки Ҳарагучи аниқ амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги 2-турининг «F» гуруҳидаги навбатдаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон термасига қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти 21:00 да бошланади.
Шу тариқа мусобақада 2-тур баҳслари ўз ниҳоясига етади.
Осиё Кубоги—2019
«F» гуруҳи, 2-тур
13 январь, якшанба
Уммон—Япония 0:1
Гол: 0:1 – 28 Ҳарагучи.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)