Самарқанднинг банкрот деб топилган «СИНО» совутгич ишлаб чиқариш заводи инвесторларга берилади. Бу ҳақда президент қарорида сўз юритилади, деб ёзади Spot.
Компания «нол» харид қиймати билан, бироқ корхонани соғломлаштириш учун инвестициялар киритиш ва кредиторлардан қарзларни тўлаш шарти билан берилади.
1973 йилда қурилган завод «Памир», «Снежинки», «Samarkand», «СИНО» брендлари остида маҳсулот ишлаб чиқарган. Бу совутгичлар турли мамлакатлар, жумладан, Польша ва Афғонистонга экспорт қилиб келинаётган эди.
1991 йилда компания акциядорлик жамиятига айланди. 2003 йилда завод грандни қўлга киритиб, у янги агрегатларни йиғиш имконини берди. 2009 йилда заводда LG совутгичлари ишлаб чиқарила бошланди.
2015 йилда 88,8 фоиз акцияларни хорижий инвесторга сотишга қарор қилинди. 2018 йилнинг августида Самарқанд хўжалик суди «СИНО»ни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишга киришди.
Изоҳ (0)