Газ таминоти бўйича фуқароларга асоссиз равишда қарздорликлар ёзилиши тез-тез кузатилмоқда. Ана шундай ҳолатлардан бири Беруний туманининг «Дўстлик» овулида яшовчи фуқаро У.Қурбонов билан юз берди, дея хабар беради ЎзА.
2017 йил 15 апрель куни Қурбоновлар хонадони қарздорликлар сабабли тармоқдан ажратилган. Шунга қарамасдан шу кунгача бўлган, яъни 20 ой муддат ичида ҳажм кўринишда норматив ҳисобда 4 012 000 сўм тўлов ҳамда далолатнома жаримасига 299 550 сўм, жами 4 311 550 сўм қарздорлик ёзилганлиги аниқланди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан олиб борилган ишлар натижасида қўлланилган 4 012 000 сўм тўлов норматив бўйича қайта хатловдан ўтказилиб, фуқарога 74 934 сўм ҳисоблаб берилди. Истеъмолчи хонадони газ тармоғига уланди.
Изоҳ (0)