Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси органлари 2019 йилнинг 12 январида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда инспекция «Дарё»га маълум қилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги қонунига мувофиқ, Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси органлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 72-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлари, 74-модда, 75-модда, 76-модда, 163-модда ва бошқа моддаларда кўзда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлди.
Маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриш ва жаримага тортиш ҳуқуқига:
- давлат инспекцияси раҳбари ва унинг ўринбосари, бўлим бошлиқлари, мазкур инспекциянинг бош мутахассислари;
- ҳудудий инспекцияларнинг бош инспекторлари ва давлат инспекторлари эга.
Сув таъминоти ва канализация хизматларини кўрсатиш қоидаларини бузиш мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 7 баробаридан 10 баробаригача миқдоридаги жаримани кўзда тутади.
Изоҳ (0)