Каттақўрғон шаҳар драма театрида «Хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқейи, ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини ошириш – давр талаби» анжуманида Бош вазири ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Жамиятда хотин-қизларнинг ўрни ва ролини ошириш учун аввало, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарур. Айниқса, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган опа-сингилларимизни давлат томонидан ижтимоий муҳофаза қилиш баробарида уларни жамоатчилик ҳам қўллаб-қувватлаши керак. Бу аёлларни жамиятдан ажратиб ҳаётга мослаштириб бўлмайди, уларга аввало яқинларининг, атрофдаги инсонларнинг меҳри, эътибори зарур.Танзила Норбоева, Бош вазири ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси
Изоҳ (0)