Тошкентда «Катта Олмазор» МФЙ биносини таъмирлаб беришни ваъда қилиб, маҳалла раисидан 24,5 миллион сўмни олиб алдаб кетган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
2019 йил 9 январь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил 3 февраль куни Учтепа туманида яшовчи Н.М. Олмазор даҳасида шу даҳада яшовчи «Катта Олмазор» МФЙ раиси А.У.га МФЙ биносининг ички қисмини таъмирлаб беришини айтиб, алдов йўли билан 24 миллион 500 минг сўм пулини олганини ва берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.
Кўрилган чоралар натижасида Н.М. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)