ФВВ ижтимоий тармоқларда «Қамчиқ» довонида қор ёғиши натижасида тирбандликлар юзага келганлиги тўғрисида тарқалган хабарларни рад этди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
А-373 «Тошкент—Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонида 2019 йилнинг 8 январь куни қор ёғиши кузатилган ва ўртача ҳарорат -4 даражани ташкил этган, йўлнинг қатнов қисмида икки томонлама ҳаракат амалга оширилган, қор уюмлари ва музламалар, шунингдек, ҳеч қандай тирбандликлар юзага келмаган», — дейилади ФВВ расмий сайтида берилган баёнотда.
«Ўзгидромет» хизмати томонидан берилган маълумотларга кўра, 10 январь куни «Қамчиқ» довонида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғиши, туман тушиши эҳтимоли мавжуд, 7-12 м/с тезликда шамол эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)