Франция жанубида қутқарувчилар бир неча кундан бери тутқич бермаган лама (Жанубий Америка туяси)ни ушлаган. Бу ҳақда France Bleu нашри хабар берган.
Маълум қилинишича, ламани ушлаш эҳтиёткорлик билан амалга оширилган. Сабаби, яқин орада автомобиль йўли ўтган ҳамда қутқарувчилар ЙТҲ келтириб чиқишидан хавотирланган.
Ҳайвоннинг эгалари топилгунга қадар, лама маҳаллий отлар клубига жойлашади.
Изоҳ (0)