Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Таълим вазирлиги мамлакат мактабларига россиялик ўқитувчиларни таклиф этиш имкониятидан воз кечди. Бу ҳақда Россия Федерациясининг элчиси Владимир Тюрденев баёнотига таяниб, «Podrobno.uz» хабар бермоқда.

Фото: «Podrobno.uz»

Фото: «Podrobno.uz»

Тюрденевнинг сўзларига қараганда, вазирлик ўзининг рад жавобини Ўзбекистонда рус тилида таълим берувчи мактаблар сони кўплиги, шунинг учун уларнинг барчасини қамраб олиш қийин бўлиши, бу эса кадрларни тақсимлашда ихтилофни келтириб чиқариши билан изоҳлаган.

«Адолатли муқобил сифатида вазирлик Россияга малака ошириш курсларига, шунингдек, республика ҳудудидаги Россия марказларига тайёргарликка юборилаётган ўқитувчилар сонини оширишни таклиф қилди», — дея таъкидлади элчи.

Аввалроқ бундай тажриба Тожикистонда амалга оширилган эди, у ерга Россиянинг бир қатор шаҳарларидан педагоглар гуруҳи юборилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди