7 январь, душанба куни футбол бўйича Осиё Кубогининг 1-тури доирасида «D» гуруҳидаги дастлабки учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу учрашувда мусобақанинг фаворитларидан бири Эрон терма жамоаси дебютант Яман термаси билан баҳсга киришди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди (5:0).
Учрашувнинг 12-дақиқасида Меҳди Тареми ҳисобни очди (1:0). 23-дақиқада эса Яман терма жамоаси аъзоси Саоуд Ал-Совади ўз дарвозасини ишғол қилди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, Меҳди Тареми яна бир бор гол урди ва дублга эришди (3:0).
2-бўлимнинг 53-дақиқасида Сардор Азмун ҳисобни 4:0 кўринишига олиб келди. Сўнгги гол Саман Ғаддос томонидан киритилди (78-дақиқа).
Шу тариқа, Эрон терма жамоаси Осиё Кубогидаги биринчи ўйинида Яман термаси устидан 5:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.
Осиё Кубоги—2019
«D» гуруҳи, 1-тур
7 январь, душанба
Изоҳ (0)