Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Обод маҳалла» ва «Обод қишлоқ» дастури доирасида Жиззах вилояти Мирзачўл тумани ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси 2-касбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми қайта таъмирланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Айтиб ўтиш керакки, қисмни таъмирлаш учун 497 миллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилиб, қисм ҳудуди янгича кўринишга эга бўлди, шахсий таркиб учун қулай шарт-шароитлар яратилди, барча хоналар замонавий кўринишга келтирилди. Бундан ташқари, бўлинмага Isuzu шассисидаги янги ёнғин ўчириш автомобили топширилди.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

«Яратилаётган кенг имкониятлар, қулай, шарт-шароитлар соҳа ходимларининг ўз касбларига бўлган масъулиятини янада ошишига ва улар фаолиятининг самарадорлигини сезиларли ошишига хизмат қилмоқда», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маслаҳатлар
Ширинликлар ўрнига нима истеъмол қилиш мумкин? Қадди-қоматга зарарсиз тавсиялар