Финикс (Аризона маркази) полицияси Hacienda HealthCare клиникасида номусга тегиш эҳтимоли юзасидан жиноят иши суриштирувини бошлади. Бу ҳақда маҳаллий телеканалга асосланиб, TJournal хабар бермоқда.
Суриштирув 14 йилдан буён вегетатив ҳолатда бўлган, охирги йилларда клиникада ётган аёл 2018 йилнинг 29 декабрида кутилмаганда кўз ёргандан сўнг бошланди.
Бундай ҳолатда инсон тирик бўлса-да, қаерда эканлигини англай олмайди ёки атрофда бўлаётган ҳодисаларга муносабат билдира олмайди.
Клиника ходимларидан ҳеч бири туғгруқ жараёни бошлангунга қадар бемордаги ҳомиладорлик ҳолатидан хабардор бўлмаган.
Гумонланувчи ким эканлиги номаълум — беморнинг аҳволи оғир бўлганлиги сабабли унга кўпчилик кишилар қараган. Бемор дунёга келтирган ўғил бола соғлом эканлиги маълум қилинмоқда.
Изоҳ (0)