4 январь, жума куни Англия Кубогининг 3-турида «Тоттенҳэм» жамоаси «Транмер Роверс» клуби меҳмони бўлди ва йирик ғалабани қўлга киритди (7:0).
Лондон клуби 1882 йилда ташкил этилган. «Транмер»га қарши кечган ўйиндаги ғалаба клуб тарихидаги сафарда қўлга киритилган энг йирик ғалаба ҳисобланади. Бу ҳақда Gracenote Live хабар берди.
«Тоттенҳэм»нинг ўз майдонидаги энг йирик ғалабалари эса қуйидагича:
«Тоттенҳэм» — «Крю» 13:2 (1962 йил февраль ойи)
«Тоттенҳэм» — «Уиган» 9:1 (2009 йил).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)