«Ливерпуль»нинг бир йўла икки футболчиси «Борнмут» клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда «Борнмут» клуби расмий сайти хабар берди.
Англия ёшлар терма жамоаси ҳужумчиси Доминик Соланке 19 миллион фунт стерлинг эвазига «Борнмут» сафига қўшилди.
Ушбу мавсумда 21 ёшли Соланке «Ливерпуль» сафида бирорта учрашувда майдонга тушмади.
Соланке «Челси» тарбияланувчиси ҳисобланади. 2017 йилнинг ёзида у «Ливерпуль» таркибига келиб қўшилган ва АПЛнинг 21 та ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.
Шунингдек, ҳимоячи Натаниэл Клайн ҳам «Борнмут» аъзосига айланди. Фақат Клайн мавсум сўнгига қадар ижарага берилди. 27 ёшли ҳимоячи жорий мавсум «Ливерпуль» сафида атиги 5 та ўйинда майдонга тушди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)