Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор 2 марта оталик бахтига муяссар бўлди.
«Икки соғлом фарзандим ва ғайратли, супер онаси билан уйга қайтяпмиз. Бу 2019 йилнинг энг қувончли бошланишидир. Барчага ажойиб тилаклар учун миннатдорчилик изҳор этаман», — деб ёзади Конор ўзининг Instagram саҳифасида.
Унинг биринчи фарзанди Конор Жек Макгрегор 2017 йилда туғилган. Конорнинг ўғли 1 ёшдан ошган бўлишига қарамасдан, у отаси билан машғулотларда қатнашади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)