4 декабрь, жума куни Англия Кубоги 3-тур баҳсида «Тоттенҳэм» сафарда «Транмер Роверс» клубини мағлуб этди (7:0).
Лондон клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн учрашувнинг 75-дақиқасида захирадан майдонга тушиб, 82-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этди.
Opta’нинг хабар беришича, Кейн мусобақанинг охирги 8 та ўйинида 9 та гол урди. Шулардан 8 тасини қуйи лига клублари дарвозасига киритган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)