АҚШ ҳукуматининг ташқи қарзи 2018 йилнинг якунлари бўйича 21,9 триллион долларни ташкил қилиб, 2017 йил билан таққослаганда 2 триллионга ошган. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.
АҚШ Молия вазирлиги мамлакат ташқи қарзи 2008 йилда рўй берган Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозидан сўнг ўсиб бораётгани ҳақида маълум қилган.
Ташқи қарзнинг 2018 йилдаги кўрсаткичи 2 триллионга ўсиши эса Солиқ сиёсатидаги ислоҳот билан боғлиқ.
Конгресс берган маълумотларга кўра, мамлакат ташқи қарзи 2018 йил якунлари бўйича ЯИМ 78 фоизини ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич 1950 йилдан бери кузатилган энг юқори кўрсаткич.
Изоҳ (0)