Яқинда ташкил этилган Тожикистон-Беларусь қўшма корхонаси «Автотехсервис» ЁАЖ декабрь ойи охирида илк бор Ўзбекистон Республикасига 8 та тракторни импорт қилди, деб ёзади Asia-Plus.
Импорт қилинган тракторлар орасида тўртта «Беларусь-82.1» ва тўртта «Беларусь-80Х» маркасидаги уч ғилдиракли трактор бор.
Корхона 2019 йилда ушбу маркадаги тракторларни Ўзбекистонга, шунингдек, «Беларусь-512» маркали тракторларни Афғонистон ва Покистонга етказишни режалаштирмоқда.
Ҳозирда корхонанинг ишлаб чиқариш комплекси кичик йиғув цехи (1,1 минг квадрат метр), тайёр маҳсулотлар омбори, қишлоқ хўжалик техникасини намойиш этиш учун очиқ кўргазма майдончаси ва ўқув-маъмурий корпусни ўз ичига олади.
Корхонада 60 дан ортиқ янги иш ўрни яратилган, унинг қуввати эса йилига 1 700 дона техникагача ошган. 2018 йил бошидан буён корхонада 106 турдаги қишлоқ хўжалик техникаси йиғилган.
Изоҳ (0)