Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Таниқли кино ва театр актёри, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Мирза Азизов адабиёт ва санъат йўналиши бўйича Қирғизистон Республикасида таъсис этилган Халқаро Чингиз Айтматов номидаги мукофотга лойиқ кўрилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

2016 йилдан буён Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори лавозимида фаолият юритиб келаётган устоз санъаткор жамоадошлари билан ҳамжиҳатликда ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги дўстлик, санъат ҳамда маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида салмоқли ишларни олиб бормоқда.

Театр жамоаси 2017 йил июнида Ўш, 2018 йилнинг октябрь ойида Жалолобод вилоятларига «Жайдари келин» спектакли билан ижодий сафар уюштирди. 2017 йилда Қирғизистон Республикаси Маданият, ахборот ва туризм вазирлигининг таклифига биноан 12—16 сентябрь кунлари ўтказилган «AРT-ОРДО» VI халқаро театр фестивалида «Дилдаги доғ» саҳна асари биринчи ўринга лойиқ кўрилиб, «Энг яхши спектакл учун» юксак мукофоти ва дипломи билан тақдирланган. Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан саҳна юзини кўрган «Сарвиқомат дилбарим» спектакли театр репертуаридан жой олди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўтган йили Қирғизистон Республикаси маданият ва маънавият ишлари бўйича Давлат маслаҳатчиси, Қирғизистон Республикаси халқ ёзувчиси Султан Раев бошчилигида Қирғизистоннинг Норин вилояти академик мусиқали театри вакилларидан иборат делегация пойтахтимизда ижодий сафарда бўлишиб, Чингиз Айтматовнинг «Асрга татигулик кун» романи асосида саҳналаштирилган «Ман» спектаклини намойиш этишганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан икки йил аввал Мирза Азизов Қирғизистон театр арбоблари уюшмасининг театр санъати бадиий академиясининг академиги этиб ҳам сайланган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк