Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистонда янги молиявий пирамида — кўршапалак уяси оммалашмоқда.

Фото: «ПВ»

Фото: «ПВ»

Кейинги ойларда авом орасида, бозорларда, чойхоналарда ҳеч ким танимаган, илгари ҳеч ким кўрмаган одамларнинг кўршапалак уяси сотиб олаётганликлари, бу орқали катта пул ишлаш мумкинлиги борасида ажабтовур гаплар пайдо бўлмоқда.

Олдиндан огоҳлантирамиз: бу молиявий пирамида. Бу каби олди-сотди объекти қобиғида ўралган чалғитувчи пирамидалар илгари гирялар ва тикув машиналари мисолида намоён бўлган.

Кўршапалак уяси ҳам, гиря ҳам, эски тикув машиналари ҳам қиймат манбаи эмас, уларни сотиб олиш орқали иқтисодий, нумизматик ёки тарихий қўшимча қиймат яратилмайди. Совун пуфаги сингари шишириладиган бу каби схемалардан фақат пирамида фундаментида турганларгина манфаатдор бўлади.

Пирамида ҳаётининг қолган барча босқичларида қўшилганлар фақат қурбон бўлиш функциясини бажаради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар