Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов Туланинг «Арсенал» футбол клубига ҳам ҳомийлик қилмоқда. Бу ҳақда жамоа президенти Гурам Аджоев журналистларга берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «Спорт-Экспресс».

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Журналистнинг «Арсенал» клубига Алишер Усмонов ёрдам бераётгани ростми? мазмунидаги саволига Гурам Аджоев қуйидагича жавоб берган: «Сўнгги икки йил давомида Алишер Бурхонович бизнинг жамоага кўмак бермоқда. Жамоанинг ҳозирги натижалари ва барқарорлигида унинг катта ҳиссаси бор. Бунинг учун унга катта миннатдорчилик билдирамиз».

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар