Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Серхио Рамос фаолияти давомади 3 марта 1 календар йил ҳисобини қизил карточкасиз ўтказди, дея хабар берди «Чемпионат.com».
Рамос 2018 йилда 24 та сариқ карточка ишлаб олди (Испания чемпионатида 16, Чемпионлар Лигасида 4, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 2, Жаҳон Чемпионатида 1, УЕФА Суперкубогида 1 та), аммо бирор марта майдондан четлатилмади.
Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи қизил карточка ишлаб олиш бўйича Ла Лига рекордчиси ҳисобланади (19 та). 2005 йилда «Реал» таркибига қўшилгандан сўнг, у умумий ҳисобда 24 марта майдондан четлатилган.
Жорий йилда Рамос «Реал» сафида Европа Чемпионлар Лигаси ҳамда клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди. Ушбу мавсумда у Ла Лига доирасида 16 учрашувда майдонга тушиб, 4 та голга муаллифлик қилди ва 1 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)