Миср Қадимий ёдгорликлар вазирлиги ташкил қилган қидирув гуруҳи томонидан рим даврига тегишли бўлган янги қабр топилган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, қадимий тош тобут қизил тупроқдан қилинган бўлиб, овал (чўзинчоқ) кўринишга эга. Қадимий ёдгорликлар олий кенгаши бош котиби Мустафо Ал Вазирига кўра, тобут тошнинг устида одамлар ва муҳандислик иншоотлари акс эттирилган.
Қабрнинг ичида эса юзга яқин сопол идиш намуналари ҳамда узумзорлар чизилган узуклар топилган.
Изоҳ (0)