29 декабрь, шанба куни футбол бўйивҳа Англия чемпионатининг 20-турида «Ливерпуль» ўз майдонида «Арсенал» устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Англия премьер лигаси тарихидаги «Ливерпуль» ва «Арсенал» ўртасидаги барча тўқнашувларда 155 та гол урилган. Ушбу натижа мусобақанинг рекорди ҳисобланади. Яъни бошқа ҳеч қайси клублар тўқнашувида бунчалик кўп гол киритилмаган.
Англия чемпионатида «Ливерпуль» ва «Арсенал» ўртасидаги энг сермаҳсул ўйин 2008/09 йилги мавсумида «Энфилд» стадионида кечган (4:4). Ушбу ўйинда россиялик футболчи Андрей Аршавин покерга эришганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)